Жорий йил 25 январь санадан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилмоқда.
Жорий йилнинг 14 январь санасидан республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёғилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди. Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади.
Электр энергияси эскпорти ва импорти бўлими
https://t.me/minenergy_uz/7171
https://www.spot.uz/oz/2023/01/23/
https://www.gazeta.uz/oz/2023/01/23/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати