Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан вилоят ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.а.” МЧЖ раҳбари М.А. корхонанинг Учкўприк туманидаги ёрдамчи хўжалигида гўёки компьютер техникаларини таъмирлаш цехини ташкил этиб, амалда 179 дона ”Antminer” майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 794,7 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. Ўрикзор кўчасидаги уйида гўёки музлаткичларни таъмирлаш цехи ташкил этиб, амалда 6 дона “Antminer” майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 126,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 283,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Манба: https://xs.uz/uzkr/91695
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati