Янгиликлар
Энергетика вазирлиги Матбуот штаби 9 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот беради
  • 10.01.2023
  • 205

Кеча, 9 январь куни электр станциялар орқали 234,4 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 225,3 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилди.

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 155,2 млн куб метр табиий газ ва 2,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 7,2 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида чекловлар (бир ярим соатдан икки соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 70 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Табиий ва суюлтирилган газ бўйича истеъмолчилардан 100 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

Газ тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилди. Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилиб, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, аномал совуқ кунларида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш учун электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1000 дан ортиқ махсус бригада ташкил этилган. Улар муаммоларни тезкорлик билан бартараф этилишини таъминламоқдалар.

Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан берилган тавсияларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.

Истеъмолчилар электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги (@HET_admin) администраторга, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки Facebook ижтимоий тармоқдаги гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамлари ва @Uzbekcoaluz_bot “Телеграм” ботга мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6928

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>