Янгиликлар
“ENERGO-IT” филиалида ҳам Янги йил тадбирлари ўтказилмоқда
  • 30.12.2022
  • 176

“ENERGO-IT” филиали ходимлари “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бўлинмалари, “Энергия” координацион диспетчерлик маркази ва Миллий диспетчерлик хизмати учун маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа, телеахборот каналлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун тинимсиз меҳнат қилишмоқда. 

Касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимлар меҳнатини эъзозлаш, уларда байромона кайфият бахш этиш мақсадида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида ширинликлар тарқатилди.

“ENERGO-IT” филиал жамоаси барча юртдошларни кириб келаётган 2023 йил билан самимий муборакбод этади.  

 

“ENERGO-IT” филиал Касаба уюшма қўмитаси бошланғич ташкилоти

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>