Янгиликлар
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали: кичик фотоэлектр станцияси ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилмоқда
  • 04.01.2023
  • 317

♻️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биносига 50 кВт қувватли, 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанцийсига эса 20 кВт қувватли, жами 70 кВт қувватли қуёш электр станцияси ўрнатилиб, ишга туширилди.

⚡️Мазкур электр станцияси орқали йилига 176,2 минг кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу билан Филиалнинг йиллик харажатлари 79,0 млн. сўмга камайишига эришилади.

Аҳамиятлиси, ушбу станция кундуз куни бинони электр энергияси билан тўлиқ таъминлайди. Шунингдек, электр энергиясининг ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига узатиш (сотиш) имконияти ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, «Келес» подстанциясига ҳам умумий ҳажми 200 литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилди.

▶️ Манба

Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>