Янгиликлар
Энергетика вазирлигида тизим корхоналари раҳбарлари ва масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди
  • 30.12.2022
  • 157

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланди. Шу муносабат билан қайта тасдиқланган Энергетика вазири жамоага таништирилди ва соҳани ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 
 

Авваламбор, Янги йил байрами кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш зарурлиги яна бир бор алоҳида таъкидланди. Бунинг учун байрам кунлари барча тармоқ корхоналари раҳбарлари иш жойида бўлиши, энерготизим барқарорлигини таъминлаши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек:

 

➖ Ҳар бир корхона 2-3 январь кунлари давомида 2023 йилда амалга ошириши лозим бўлган ишларни чуқур таҳлил қилиши ва кўриб чиқиш учун таҳлилларни Энергетика вазирлигига тақдим этиши;

➖ Истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларининг фаолиятлари танқид қилинди ва ушбу икки ташкилот фаолиятини қайта кўриб чиқилиши, уларни оптималлаштириш;

➖ Энерготизимда олиб борилаётган ишлар назоратини кучайтириш, ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олиш мақсадида “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция”лар негизида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташкил этилаётганлиги;

➖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан олиб борилаётган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, янги конларни очиш, конларда геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, куз-қиш мавсумида қўшимча 5 млрд куб метр табиий газ захирасини яратиш;

➖ 2023 йил 1 мартга қадар ёқилғи-энергетика тармоғидаги барча корхоналарда қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларидан фойдаланишга ўтиш;

➖ Тизимда ёш кадрлар ўрнини ошириш, уларга кенг имкониятлар яратиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилот раҳбарлари шахсан ёшлар билан фаол ишлаши;

➖ Тизимда расмий ҳужжатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани, айниқса юқори турувчи ташкилотларга Энергетика вазирлиги билан келишиш;

➖ Корхоналарда ходимларнинг юртимиз ичида ва хорижга амалга ошираётган хизмат сафарларини қайта кўриб чиқиш, маблағларни ортиқча сарфланишига йўл қўймаслик, кераксиз харажатларни олдини олиш ва тежаб қолинган маблағларни соҳа ривожига сарфлаш лозимлиги белгиланди. Шу мақсадда айниқса хорижга амалга ошириладиган хизмат сафарлари Энергетика вазирлиги билан келишиш;

➖ Истеъмолчиларни кўмир ёқилғиси билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 1-1,5 млн тонна кўмир импорт қилиш бўйича мавжуд имкониятдан фойдаланиш;

➖ Иссиқлик электр станциялари учун зарур бўладиган мазут ёқилғиси захирасини апрель ойидан бошлаб яратиш;

➖ Бундан кейин ҳар йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ишларни 1 октябрь кунига қадар якунлаш;

➖ Корхоналарда инвестиция лойиҳаларини, хусусан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖлар томонидан ишларни жадаллаштириш;

➖ Қамбарота-1 ГЭС қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

 

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2448

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>