Янгиликлар
Энергетикларнинг фарзандлари учун Янги йил тадбири ўтказилди
  • 30.12.2022
  • 166

Маълумки, "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали муҳандис-техник ходимлари Пойтахтимиз ва Тошкент вилояти истеъмолчиларини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш учун тун-у кун меҳнат қилишмоқда.  

⚡️ Касаба уюшма қўмитаси ходимлар меҳнатини эъзозлаш, уларнинг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Филиалда фаолият юритаётган ишчи- ходимларнинг фарзандларига ноанъанавий тарзда совғаларни улаш  учун Республика қўғирчоқ театрининг актёрлари таклиф этилди.

Болажонларга “Янги йил саргузаштлари” номли театрлаштирилган дастур намойиш этилди. Янги йил совғалари Қорбобо ва Қорқиз томонидан тарқатилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Филиал жамоаси барча юртдошларни кириб келаётган 2023 йил билан муборакбод этади.

⇒ https://t.me/toshkentshaharMET

 

Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>