Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ. Бирлашган касаба уюшмалар қўмитаси: Янги йил байрами арафасида хайрия акцияси ўтказилди
  • 30.12.2022
  • 234

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимиятининг расмий мурожаати ҳамда ташаббуси билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси иштирокида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг бошқарув қарорига асосан Янги йил байрами арафасида, яъни 2022 йилнинг 28–30 декабрь кунлари Хайрия акцияси ўтказилди.

Хайрия акцияси ўтказиш Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби У.П.Урунов, Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси етакчи муҳандиси Н.С.Умбетовлар зиммасига юклатилди.

Экологик жиҳатдан бир талай муаммолари бор ҳудудлар — Хўжайли туманининг қуйидаги маҳаллалари: «Амударё» ва «Водник» қўрғонлари, «Жана-Жап», «Жан-Қўнғират», «Кулаб», «Саманкўл», «Хатеп», «Иван-жап» ва «Саришунгул» овул фуқаролари йиғинларида яшовчи, кам таъминланган, ногирон ҳамда боқувчисини йўқотган 30 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳомийлик-хайрия ишлари амалга оширилди. Оилаларга ҳомийлик маблағлари ҳисобидан биринчи эҳтиёж рўйхатидаги озиқ-овқат (ун, ёғ, гўшт, гуруч, шакар, макарон, чой ва болаларга ширинликлардан иборат Янги йил совғаси) ҳамда гигиена воситалари (совун, кир ювиш кукуни) каби маҳсулотлар тарқатилди.

Ўтказилган хайрия акцияси Хўжайли тумани ҳокимлигининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ёритилди.

 

 

Шунингдек, Хайрия акцияси «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиалидан меҳнат нафақасига чиққан энергетиклар оилаларидан хабар олиш билан давом эттирилди. Айни кунларда Беруний, Қўнғирот, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳрида истиқомат қилаётган ветеран-энергетикларга Янги йил совғалари улашилди.

А.К.Шалбартаева, «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси

 

Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz

Telegram

Facebook

Twitter

Instagram

Utube

Youtube

Odnoklassniki

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>