Янгиликлар
Энергетика вазирлиги биносида 240 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
  • 30.12.2022
  • 213

Мазкур электр станция орқали йилига 432 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва натижада 144 минг куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Аҳамиятлиси, ушбу станция кундуз куни вазирлик биносини электр энергияси билан тўлиқ таъминлайди. Шунингдек, электр энергиясининг ортган қисмини Ҳудудий электр таъминоти корхонасига узатиш имконияти ҳам яратилди.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги биносининг кўча чироқлари ҳам тўлиқ қёш панеллари орқали ёритилмоқда.

Маълумот учун: жорий йил бошидан республика бўйлаб вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимлик бино-иншоотларида умумий қуввати 32,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ва умумий ҳажми 472,8 минг литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6855

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>