Янгиликлар
500/220/10 кВ кучланишли “Тошкент” подстанциясида ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги юзасидан ўқув-амалий машғулотлар тадбири ўтказилди
  • 23.12.2022
  • 182

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрь кунидаги “Ёнғин хавфсизлиги тадбирларини ўтказиш тўғрисида“ги 309-сонли қарори, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 28 ноябрдаги 269-сон буйруғи ҳамда “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали директорининг 2022 йил 28 ноябрдаги 138-сонли буйруғиг ижросини таъминлаш мақсадида, 500/220/10 кВ кучланишли “Тошкент” подстанциясида ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги юзасидан ўқув-амалий машғулотлар тадбири ўтказилди.

Тадбирда ёнғин хавфсилиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини текшириш, ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация қилиш ҳамда корхонанинг мол-мулкини сақлаб қолинишини таъминлаш, объектда ёнғин содир бўлганда, авария-қутқарув ишларини амалга ошириш, содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича тузилмалар (навбатчи диспетчер, техник таъминот гуруҳи, ўт ўчириш гуруҳи) ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ҳаракатланиш юзасидан амалий машғулотлар орқали синовдан ўтказилди.

Хусусан, ўқув машғулотларнинг 1-босқичида мавзу юзасидан умумий тавсиялар берилди, 2-босқичда сунъий ёнғин уюштирилиб, ўт ўчириш гуруҳи келгунига қадар ходимларни эвакуация қилиш ишлари ҳамда ўт ўчирувчилар келганидан сўнг тегишли ахборот йўриқномаси ўтказилиб, ёнғинни ўчиришни ташкил этиш ишлари, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш машқлари бажарилди. 3-босқичда эса ўт ўчириш гуруҳлари билан семинарлар ўтказилди.

Кўрик тадбирлари сўнггида ходимлар билан ФВВ ходимлари ўртасида қизғин савол-жавоблар ўтказилиб, ўтказилга тадбирнинг самарадорлиги баҳоланди.

“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>