Янгиликлар
Хорижий ҳамкорлар иштирокида ишчи тартибдаги тақдимот ва муҳокамалар бўлиб ўтди
  • 22.12.2022
  • 185

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг кичик мажлислар залида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ҳамда бошқарма бошлиқлари иштирокида “Энергия” координацион-диспетчерлик маркази  (КДЦ “Энергия”) ҳамда Қозоғистон Республикасининг Олмаота энергетика университети мутахассислари томонида ишлаб чиқилаётган “Ўрта Осиё электр тармоқларини ривожлантириш схемаси” доирасида тақдимот намойиши, шу билан бирга,  тақдимотдан сўнг ўтказилган таҳлил ва муҳокамалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон МЭТ» АЖда "UZASSYSTEM" ҚК томонидан ишлаб чиқилган электрон дастур — «Ўзбекистон Республикаси энерготизимидаги электр тармоқларининг рақамли модели ва интерактив харитаси» лойиҳасининг ишчи тақдимот маросими бўлиб ўтган эди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>