Янгиликлар
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш технологиялари ва энергия сақловчи қурилмалар тақдимоти бўлиб ўтди
  • 21.12.2022
  • 236

Бугун, 2022 йил 21 декабрда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ биносида Хитой Халқ Республикасининг “Zhongtian Technology Co., Ltd” компанияси ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар тақдимотини ўтказди.

Хориж компанияси вакили томонидан ўтказилган тақдимотдан асосий мақсад — энергетика соҳасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлиги ва электр энергиясини етказиб бериш сифатини оширишга қаратилган бўлиб, тақдимотда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ҳамда мутахассислари иштирок этишди.

Тақдимот давомида компаниянинг бугунги кунгача эришган ютуқлари, энергетика соҳасида орттирилган билим-тажрибаси, маҳсулотлари, хусусан энергия сақловчи батареялар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Мутахасисларни қизиқтирган саволлар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Веб-саҳифаFacebook

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>