Янгиликлар
Диққат, эълон! Истиқболли режалар дастурининг зарурий қурилиш-монтаж ишлари тунда амалга оширилади
  • 20.12.2022
  • 220

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4937-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 май санасида Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган сайёр йиғилишнинг 57-сонли баёнида белгилаб берилган истиқболдаги режалар ижросини таъминлаш мақсадида:

⇒ 2022 йил 21 декабрь соат 23:00дан 22 декабрь 04:00га қадар

⇒ 2022 йил 22 декабрь соат 23:00дан 23 декабрь 04:00га қадар

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи  ҳамда Кўкдала туманларини  айрим истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

Тунги вақтда, яъни истеъмол ҳажми сезиларли даражада камайганда, «Амир Темур» подстанциясида иккинчи 125 МВА ўтказувчанлик қувватига эга бўлган АТ–2 автотрансформатори ишга тушириш учун созлаш-ўрнатиш, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда хавфсиз иш шароитини яратиш мақсадида тармоқдан узилган линиялар  юкламаси бошқа электр узатиш тармоқларига ўтказилиб, истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар олдини олиш чоралари кўрилади.

⚡️ Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>