Қизиқарли хабарлар
THE PARKS: Жанубий Африканинг шарқий қисмидаги ақлли шаҳар
  • 12.12.2022
  • 301

Африканинг шарқида барқарор «THE PARKS» шаҳри бунёд этилади. 150 000 аҳолига мўлжалланган шаҳар дунёдаги барқарор ҳаётнинг энг юқори стандартлари билан таъминланади. Яшил технологиялар соҳасида ҳам 40 мингга яқин янги иш ўрни яратилади. Шаҳарда автомобиллар бўлмайди, бу эса карбонат ангидрид чиқиндиларини йўқ қилади.

«THE PARKS» 12 та турар-жой майдони, очиқ фитнес марказлари, югуриш жойлари ва велосипед йўлларини ўз ичига олади. Шаҳарнинг барча автоматлаштирилган хизматлари ягона интеллектуал тизим орқали бошқарилади.

Шу тариқа, уй-жой, тиббиёт ва савдо марказлари, таълим, туризм ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олган ноль даражадаги турмуш тарзи тарғиб қилинади.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/1746

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>