Янгиликлар
220/110/10 кВли “Оби ҳаёт” подстанциясида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди
  • 20.12.2022
  • 193

Маълумки, электр таъминоти корхоналарида хавфсизлик техникаси, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш — ишчи-ходимларнинг хавфсиз иш шароитида ишлашини таъминлаш билан бирга, электр таъминоти ишончлилиги ва узлуксизлиги билан чамбарчас боғлиқ омил ҳисобланади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ объектларини “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” қўлланмаси талабларига мувофиқ асраш, ишчи-ходимлар учун хавфсиз иш шароитини яратиш, электр ускуналарни қишки мавсумда ёнғинга хавфсиз ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш гуруҳи ходимларини фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш — муҳим масала.

“Ўзбекистон МЭТ “ АЖ нинг 2022 йил 28 ноябрдаги 269-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220/110/10 кВли “Оби ҳаёт” подстанциясида ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>