Янгиликлар
Қўмондонлик-штаб ўқув машқларида фаол иштирок этган мутахассислар тақдирланди
  • 19.12.2022
  • 182

2022 йил 16-17 декабрь кунлари А-373 М-39 автомобиль йўли нинг “ҳамда Ангрен–Поп электрлаштирилган темир йўлларининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда “Фавқулодда вазиятларда давлат тизими бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

⚡️ Қўмондонлик-штаб ўқув машқларида“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказиш мобайнида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво линиялари хизматидан фаол иштирок этган ходимлари ичидан бир нафар ходим — Нурматов  Илҳом Равилович Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

▶️ Батафсил

Веб-саҳифаFacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>