Тендерлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ХАЛҚАРО ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ!
  • 26.04.2020
  • 1274

Чоп етилган сана: 2020 йил 26 апрель санаси
Муддат якуни: 2020 йил 7 май санаси (Тошкент вақти билан 10:00)

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «220 кВ «Тахиатош» ИЭСдан–«Хоразм» подстанцияси орқали–Саримой (Хоразм вилояти)гача электр узатиш тармоғини қуриш» лойиҳаси бўйича зарур машина ҳамда механизмларни (3-тўплам) харид қилиш бўйича халқаро тендер эълон қилади. Ушбу танлов жараёни Осиё Тараққиёт Банкининг «харидлар» тўғрисидаги талабларига мувофиқ ўтказилади.

  Тендерда иштирок этишни истовчи томонлар «харидлар» тўғрисидаги талабларга оид ҳужжатлар ва танловда қатнашишга доир маълумотларни қуйида кўрсатилган электрон почтага сўров юбориш орқали олишлари зарур. Тендерга тааллуқли батафсил маълумотларни қуйида келтирилган телефон рақами орқали олиш мумкин.

  Таклифларни қабул қилиш муддати 2020 йил, 7 май санасигача (Тошкент вақти билан 10:00 гача)

  Мурожаат учун: +998 71 2085626

  Электрон почта манзили: northwest220g@gmail.com

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>