Янгиликлар
Хорижий ҳамкорлар билан йирик инвестиция лойиҳалари юзасидан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 15.12.2022
  • 193

Бугун, 2022 йил 15 декабрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ кичик мажлислар залида хорижий ҳамкорлар билан йирик инвестиция лойиҳалари юзасидан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.

Сирдарё вилоятида қуввати 1570 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳаси амалга ошириш бўйича Sojitz ҳамда Kyuden (Япония) компанияларининг «Kyuden Corporation» Президенти, жаноб Ryotaro Yusu ва «Sojitz Corporation» бошқарув бўлими директори, жаноб Takefumi Nishikava ташрифи муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти томонидан кутиб олинди.

Учрашув давомида мутахассислар иссиқлик электр станциясининг қурилиши ва лойиҳага доир электр тармоқларини қуриш масаласи юзасидан ўзаро фикр ва мулоҳазалар  алмашдилар.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>