Янгиликлар
"Фарғона МЭТ” филиалида "Ёнғин хавфсизлиги" кўрик ойлиги фаол давом эттирилмоқда
  • 14.12.2022
  • 149

⚡️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ 2022 йил 28 ноябрдаги 269-сонли буруғи, 2022 йил 28 январдаги 21-сонли буйруғи нинг 6.1-иловаси, 4-банди ҳамда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2022 йил 27 ноябрдаги КШ-188а-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида “Фарғона МЭТ" филиалида “Ёнғин хавфсизлиги" кўрик ойлигини филиал ҳодимлари иштирокида фаол тарғиб қилиш учун йиғилиш ўтказилди.

️Йиғилиш давомида филиал директори  Ш.Ш.Камилов йиғилиш иштирокчиларига "Ёнғин хавфсизлиги қоидалари" қўлланмаси талабларига риоя қилиниши, электр қурилмаларни қишки мавсумда ёнғинга хавфсиз ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари ташкил қилиш, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида филиалнинг барча ходимлари ўртасида, шунингдек, аҳоли ўртасида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

⚡️Йиғилиш якунида филиал директори бўлим ва хизмат раҳбарларига "Ёнғин хафсизлиги" кўрик ойлигини барча ҳодимлар билан кўтаринки руҳда ўтказиб. Қиш мавсумини филиал объектларида беталофат ўтказиш бўйича керакли топшириқлар берди.

✍️ "Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>