Янгиликлар
FM.103.1 тўлқинлари — жонли эфирда Энергия таъминотида юзага келган вазиятга изоҳ ва тушунтиришлар берилди
  • 12.12.2022
  • 204

«Ўзбекистон» радиоканалининг ФМ.103.1 тўлқинлари — жонли эфирда энергия таъминотида юзага келган вазиятга изоҳ ва тушунтиришлар берилди.

⚡️ Унда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергияинспекция” назорат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Н.Норбобоев, шунингдек матбуот котиблари: "Иссиқлик электр станциялари" АЖ — М.Бекмуҳаммедов, “Ҳудудий  электр тармоқлари” АЖ — Ф.Нуралиев ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ — У.Уруновлар иштирок этишди.

Шунингдек, жонли эфир пайтида тингловчиларга (истеъмолчиларга) uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган «ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ НИМА?» номли мақола  билан танишиш тавсия этилди.

Радиобошловчи журналист Раъно Раупова.

Эслатиб ўтамиз, радиомулоқот кечки дастурларда такроран эфирга узатилиши мумкин.

Веб-саҳифаFacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>