Янгиликлар
 “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ малака ошириш машғулотлари ўтказилмоқда
  • 09.12.2022
  • 173

Маълумки, куз-қиш мавсумида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр жиҳоз ва қурилмаларининг тўла қувватда ишлаши талаб этилади. Бундай пайтда электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи мутахассислар хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳар қачонгидан ҳам эътиборлироқ бўлиши лозим.

“Фаргона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2022 йиль 27 ноябрдаги КШ-188а-сонли “Ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрик ойлигини ўтказиш” тўғрисидаги буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Филиал таркибидаги  220/110/10/6 кВли “Повулғон” подстанциясида ходимлар билан кўрик ойлигида қилинадиган ишлар юзасидан суҳбатлар ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари бўйича машғулотлар ўтказилди.

⚡️Эслатиб ўтамиз, раҳбарият буйруқи ва кўрсатмаларига кўра кўрик ойлик тадбирларидан ташқари юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимлар ўртасида ҳам, бошқа турдош ташкилот ва корхоналарида мавжуд бўлганидек, “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ тез-тез малака ошириш машғулотлари ўтказилиб турилади.

✍️ “Фаргона магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи аъзолари

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>