Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 06.12.2022
  • 191

⚡️ Аввал хабар берлганидек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари оргали ўтган 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари  навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.

Мисол учун, «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли, ишчи техник номи Л-ДНС-2-2  бўлган электр тармоғининг конструктив элементлари навбатда ташқари кўрикдан ўтказилди.

Муҳандис-техник ходимлар томонидан кўрик жараёнида аниқланган камчиликлар — таянч устунларининг яроқсиз ҳолга келган қўшимча қисмлари янгиланиб, созлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қўшимча маълумот:

❗️ Эслатиб ўтамиз, йирик қушларнинг ажратмалари (қуш ахлати) шода изоляторлардаги диэлектриклик хоссасига салбий таъсир кўрсатиб, электр тармоқларида қисқа туташув содир бўлишига сабаб бўлишади.

⚡️ Натижада электр таъминоти тизимида фавқулотда ўчиш содир бўлиб, кўпгина ҳолларда қушларни ўзи ҳам нобут бўлиши мумкин.

Ушбу фавқулотда ўчиш ҳолатларини бартараф этиш ва қушларни ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасаруфидаги 110–500 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларида қушларга қарши ҳимоя мосламаларининг 4 хил туридан самарали фойдаланилиб келинмоқда.

✍️ «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>