Янгиликлар
Иш юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди
  • 02.12.2022
  • 175

Бугун, 2022 йиль 2 декабрь санаси куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг кичик мажлислар залида Ижро тизими иш фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган муҳокамалар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров иш юритиш тизими ҳамда ижро интизоми самарадорлигини ошириш, бунда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Муҳокамаларда, шунингдек, Ишларни юритиш бошқармаси (Девонхона), Ижро интизомини назорат қилиш бўлими, Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси, Бошқаруви раисининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Ахборот хизматининг тавсиялари эшитилди.

Йиғилиши сўнггида қабул қилинган қарорлар баённома орқали расмийлаштирилиб, ички тартибда ижрога йўналтириш келишиб олинди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>