Янгиликлар
“Energo-IT” филиали — миллат учун Ватан рамзлари муқаддас!
  • 18.11.2022
  • 180

Ҳар бир халқ, миллат учун ўз ватанининг рамзлари муқаддас ҳисобланади. Чунки уларда ўша халқнинг шонли ўтмиши ва буюк келажаги, асрий анъана ва урф-одатлари ўз аксини топади. Ана шундай рамзлардан бири бу давлат байроғидир.

Шак-шубҳасиз жонажон Ўзбекистонимиз байроғи дунёдаги энг чиройли ва кўркам байроқлардан биридир. У бизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва асло кам бўлмаслигимизни ифода этади. Ҳар сафар спорт ареналарида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида юртимиз байроғи юқори кўтарилганда қалбимизни қиёси йўқ ғурур ва ифтихор ҳислари эгаллаб олади.

Бугун ватанимизнинг барча гўшаларида байроғимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ушбу кун муносабати билан “Energo-IT” филиали ёшлар етакчиси томонидан давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли эканлиги ҳамда Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ва буни ҳар ким ёдда тутиши шартлигини филиал ёшларига эслатиб ўтди.

✍️ “Energo-IT” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>