Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанциялардаги модернизация жараёнлари давом эттирилмоқда
  • 10.11.2022
  • 132

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли қарори ижросини бажариш мақсадида, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг тегишли топшириқларига биноан, «Фарғона МЭТ» филиалининг 220/110/10 кВ ли "Фарғона" подстанциясидаги ВВН–220 русумли жами 4 жамланма ўчиргичлар LTB-245E1-1P-50kA русумли элигазли ўчиргичларга,  шунингдек, ВВН-110 русумли жами 16 жамланма ҳаволи ўчиргичлар янги турдаги LTB-145D1/B русумли элегазли ўчиргичларга алмаштирилди.

⚡️ Подстанцияда амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳаво компрессорларига эҳтиёж қолмади ва подстанциянинг эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси истеъмоли камайишига эришилди.

Фотолавҳада навбатдаги ОТҚ-220/110 кВ даги янги ўрнатилган замонавий ўчиргичлар ва 220 кВли «Фарғона» подстанцияси ходимлари томонидан демонтаж қилинаётган компрессор қурилмалари акс этган.

 

✍️ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>