Янгиликлар
220 кВли «Қарши» подстанциясидаги қурилиш-монтаж ишлари тунги соатлар давомида якунланди
  • 05.11.2022
  • 185

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 220 кВли “Қарши” подстанциясида модернизация дастурига асосан 2022 йил 05 ноябрь куни соат 00:00дан 5:00га қадар қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилди ва муваффақиятли якунланди.

Эслатиб ўтамиз, “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари тунги вақтда, яъни истеъмол ҳажми сезиларли даражада камайганда, истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, таъмирлаш-созлаш ишларни тонгги соатларга қадар якунлади ва 200 МВА қувватига эга бўлган АТ–1 таъмирга чиқарилганда унинг юкламаси 125 МВА қувватга эга трансформаторга ўтказилиб,  АТ–2 тўла қувватда иш фаолиятини давом эттирди.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>