Янгиликлар
Диққат, эълон! Модернизация дастурининг қурилиш-монтаж ишлари давомида (тунда, 5 соат) Қашқадарё вилоятининг айрим тармоқларига чекловлар киритилиши мумкин
  • 04.11.2022
  • 164

Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 220 кВли “Қарши” подстанциясида модернизация ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 2022 йил 05 ноябрь куни соат 00:00дан 5:00га қадар Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари, жумладан: Қарши, Касби, Миришкор, Нишон ҳамда Чироқчи туманларини таъминловчи айрим электр тармоқларига вақтинча чекловлар киритилиши мумкин.

Тунги вақтда, яъни истеъмол ҳажми сезиларли даражада камайганда, 200 МВА ўтказувчанлик қувватига эга бўлган АТ–1 автотрасформатори маълум муддатга (5 соат) таъмирга чиқарилади.

⇒ Эслатиб ўтамиз, 200 МВА қувватига эга бўлган АТ–1 таъмирга чиқарилганда унинг юкламаси 125 МВА қувватга эга трансформаторга ўтказилиб,  АТ–2 тўла қувватда иш фаолиятини давом эттиради.

⚡️ Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

 Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>