Қизиқарли хабарлар
Бразилиялик маҳбуслар велотренажёр ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқаришини биласизми?
  • 26.10.2022
  • 405

Бразилиянинг «Santa-Rita» шаҳри яқинидаги «Sapucai» қамоқхона маъмурияти ҳибсдагиларни қайта тарбиялаш бўйича ғайриоддий дастурдан фойдаланмоқда. Маҳбуслар электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган велотренажёрларни ҳайдашмоқда.
 
Энди бразилиялик маҳбуслар кун бўйи камераларида ўтиришмасдан, балки ўзлари ва жамият манфаати учун тренажёрда вақт ўтказишади. Маъмурият эса ишлаб чиқарилган электр энергияси билан яқин атрофдаги кўча чироқларини қувватлантириш ишларини олиб бормоқда.

❗️ Тренажёрдан фойдаланилган ҳар бир кун эвазига маҳкумнинг жазо муддати бир кунга қисқаради.

 

#кунфакти

ria.ru / utro.ru / pravo.ru / e-bike.com.ua / https://utro.ru

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>