Янгиликлар
Истеъмолчилар диққатига! Электр таъминотидаги қисқа муддатли узилишлар бартараф этилмоқда!
  • 19.10.2022
  • 170

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, Республикамизнинг турли ҳудудларида электр узатиш тармоқларида тўпланиб қолган майда чанг зарралари, шунингдек, ёғаётган ёмғирлар электр электр таъминотидаги узилишларни келтириб чиқармоқда.

 

⚡️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизим корхоналари томонидан ҳудудларда аввалдан ташкил этилган тезкор чиқиш бригадалари саъй-ҳаракати билан айни ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан мавжуд муаммолар тез фурсатларда бартараф этилмоқда.

Айни пайтда ҳудудларда ташкил этилган тезкор бригадалар томонидан айрим ҳудудлардаги электр таъминотида юзага келган носозликлар тез фурсатларда бартараф этилаётгани, электр таъминотидаги қисқа муддатли узилишлар совуқ ҳаво билан боғлиқ бўлмай, мазкур ҳолат электр қурилмаларидаги юқори даражадаги чанг ва биринчи ёққан ёмғир натижасида техник носозликларни келтириб чиқариши билан боғлиқлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

☎️ Шу ўринда истеъмолчилардан зарур ҳолларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг қисқа рақамли 1154 Саll-маркази ҳамда Телеграм ижтимоий тармоғидаги "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан мулоқот канали орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин эканлигини эслатиб ўтмоқда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

❗️Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Call centre рақами +998 (55) 500-5545  орқали Акциядорлик жамиятининг асосий иш фаолияти — юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялар фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб берилади

 

►Қўшимча маълумотлар:

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА:  ТАРИХИ, АҲАМИЯТИ, ДУНЁ, МДҲ, МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ РИВОЖИ

Магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш юзасидан эълон қилинган Президент қарорида белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда

Янги электрон дастурдан “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК фаолиятида кенгроқ фойдаланилади

Энергетика вазирлиги ҳузурида миллий диспетчерлик маркази ташкил этилди

«Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди

Миллий диспетчерлик маркази ўз фаолиятини бошлади

Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, Марказ фаолиятининг Низоми тасдиқланди

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>