ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Самарқанддаги йирик қуёш фотоелектр станцияси ишга тушганига тўрт ойдан ошди. Қандай натижаларга эришилди?
  • 14.10.2022
  • 221

2022 йил 24 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 100 МВт қувватли Ўзбекистондаги иккинчи йирик қуёш фотоелектр станцияси ишга туширилган эди. Биринчиси 2021 йил 27 август куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ишга туширилган эди.

Ҳозирда станция кунига ўртача 900 минг кВт-соат электр энергия ишлаб чиқармоқда.

Станция ишга тушгандан то бугунги кунга қадар 120 млн кВт-соатдан ортиқ электр энергия ишлаб чиқарди.

Шунингдек, станция йилига 75 миллион куб метр табиий газни тежаб, атмосферага 100 минг тоннага яқин иссиқхона газлари чиқарилишининг олдини олади.

Маълумот учун: ушбу стансия 80 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6066

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>