Қизиқарли хабарлар
АҚШда биткоин ишлаб чикаришда углерод изи қолмоқда
  • 13.10.2022
  • 433

АҚШда биткоин ишлаб чиқариш ҳавони ифлослантирмоқда. У етказаётган зарар йилига 6 миллион автомобилнинг зарарли чиқиндиси билан тенг.

«Earthjustice»  и «Sierra Club» ҳисоботига кўра, энг машҳур рақамли валютанинг инфратузилмадаги углерод изи 2021 йилнинг ўрталаридан 2022 йилгача СО2 эквивалентида 27,4 миллион тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткичлар АҚШдаги энг йирик кўмир электр станциясидан уч баравар юқоридир.

Аммо саноат вакилларининг маълумотларига кўра, саноат АҚШ умумий электр энергиясининг 0,09 фоизидан 1,7 фоизигача истеъмол қилади, бу бошқа оғир саноатга қараганда камроқ. Шунингдек, ушбу қувватнинг бир қисми қайта тикланадиган манбалардан олинади. АҚШда 2020 йил дунёдаги биткоин қазиб олишнинг 3,5 фоизи бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 38 фоизга яқинлашмоқда.

#буқизиқ

 

Манба: https://t.me/clearenergy/1662

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

Ахборот хизмати

>