Янгиликлар
Энергетика вазирлиги мутахассислари АҚШ Геология хизматида ташкил этилган семинар-тренингда иштирок этди
  • 13.10.2022
  • 158

Давлат геология қўмитаси ва Америка Қўшма Штатлари Геология хизмати (USGS) ўртасида имзоланган ўзаро англашув Меморандуми асосида республиканинг энергия ресурслар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда.

USGS билан ҳамкорликда республикамизнинг сланец газига истиқболларини ўрганиш мақсадида Самарқанд, Марказий Қизилқум ва Бухоро-Хива нефтгазли ҳудудларида кайназой ҳамда мезозой ётқизиқларини чуқур таҳлил қилиш ишлари кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ва дала ишларидан олинган маълумотларни ўрганиш мақсадида Энергетика вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ҳамда соҳа институтлар мутахассислари АҚШ Геология хизматининг “Энергия ресурсларини баҳолаш услубияти, маълумотлар базаси ва геоахборот технологияси”га бағишланган семинар-тренингда иштирок этдилар.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6056

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>