Янгиликлар
Online: Турдош ташкилотлар иштирокида тақдимот: энерготизимнинг рақамли модели ва интерактив харитаси
  • 12.10.2022
  • 161

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 30 август санасида "UZASSYSTEM" ҚК томонидан ишлаб чиқилган электрон дастурЎзбекистон энерготизимидаги электр тармоқларининг рақамли модели ва интерактив харитаси лойиҳасининг ишчи тақдимот маросими бўлиб ўтган эди.

Айни пайтда, 2022 йил 12 октябрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Энергетика вазирлиги ва Вазирлик тизимидаги электр энергетика тармоғи корхоналари вакиллари иштирокида Ўзбекистон энерготизимининг рақамли модели ва интерактив харитаси тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг таклифига кўра дастур бирмунча такомиллаштирилиб, давлат тилига ўгирилган. Шунингдек, Д.А.Исақулов дастурдан фойдаланиш бўйича Низом ишлаб чиқиш, унга турдош ташкилотларга тегишли маълумотларни киритиш тартибини аниқлаш юзасидан мутахассисларга топшириқлар берган эди.

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>