Янгиликлар
«Фарғона МЭТ» филиалида «Хавфсизлик техникаси куни» тадбирлари ўтказилди
  • 12.10.2022
  • 169

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг 2022 йил 7 октябрь санасидаги КШ-160-сонли буйруғига асосан Фарғона вилоятида жойлашган юқори кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқлари объектларида «Хавфсизлик техникаси куни» тадбирлари ўтказилди.

⚡️ Тадбир давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, хавфсиз иш шароитини яратиш қоидалари ҳамда ходим жароҳат олганга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Машғулотлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича тушунтиришлар берилиб, олинган билим ва кўникмалар тест саволлари орқали мустаҳкамланди.

✍️  «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>