Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси фуқаролар мурожаати бўйича шахсий қабул ўтказди
  • 11.10.2022
  • 225

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 341-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий низомнинг 56-бандида Давлат органлари, ташкилотлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилиши ҳамда бу ҳақдаги ахборот, қабул қилиш тартиби уларни давлат органлари, ташкилотларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш белгиланган.

Бугун, 2022 йил 11 октябрь санасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Акциядорлик жамияти маъмурий биносида фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.

Қабул давомида Мурожаатлар бўлими орқали шахсий қабулга олдиндан ёзилган ва таклифдан сўнг ташриф буюрган фуқаролар кўтарган масалаларга иш фаолияти бевосита тааллуқли бўлган бўлим, хизмат ва бошқарма вакиллари ҳам иштирок этишди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>