Қизиқарли хабарлар
2027 йилга келиб электромобилни ўн дақиқада қувватлантириш мумкин бўлади
  • 06.10.2022
  • 417

Электромобилни қувватлаш вақти электромобил сотиб олувчиларни ташвишга солиб келмоқда, бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, электромобилларнинг кейинги авлоди ўн дақиқа ичида 90 фоизгача қайта қувватлана олиши мумкин.

Тадқиқотчилар юқори тезлик билан қувватлаш вақтида аккумуляторларнинг эскириш жараёни устида иш олиб боришди ва батареяга зарар етказмасдан ўта тез зарядлашни таъминловчи протокол яратишди. Ягона камчилик шундаки, технология тахминан беш йил ичида оммага тақдим этилади.

Бу янгилик электромобилларни арзон ва самаралироқ бўлиши таъминлаши мумкин.

#электромобил

Манба: https://t.me/clearenergy/1658

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>