ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлиги: Сирдарё вилоятида янги электр стансия ишга туширилмоқда
  • 10.10.2022
  • 192

Туркиянинг “Ченгиз Энержи” компанияси томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Обектда курилиш-монтаж ишлари якунланиб созлаш ва ишга тушириш ишлари бажарилмоқда. Кеча, 9 октябрь куни электр станциянинг илк газ-поршенли қурилмалари синовдан муваффақиятли ўтказилди.

Станция икки ҳафта ичида Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станция йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр стансия қурилишига старт берилган эди.

 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6040

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>