Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари
  • 10.10.2022
  • 227

Эътиборингизга юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда 2022/2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари бўйича маълумотларни тақдим этамиз.

2022/2023 йил куз-қиш мавсумида республика истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 15 августдаги 200-сонли буйруғи имзоланиб, 17 банддан иборат чора-тадбирлар режаси амалиётга татбиқ этилди. Режада кўзда тутилган жорий ва капитал таъмирлаш ишларнинг барчаси бажарилди.

2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумида республиканинг максимал суткалик электр энергия истеъмоли жорий ўсиш суръатлари сақланиб қолинса, 265–270 млн киловатт•соатни, тиғиз соатлардаги энерготизим ички максимал юкламаси 12 600–12 700 МВт (мегаватт) ташкил этиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўп.

 
Мавсумда кунлик ўртача 18–20 млн киловатт•соат  электр энергияси импортни амалга оширишни ҳисобга олсак, энерготизимда 250 млн киловатт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматлараро келишувларга мувофиқ имзоланган шартномалар асосида қўшни республикалардан электр энергияси импорт қилиш амалиёти мавжуд.

Энерготизимнинг кутилаётган тиғиз соатлардаги жами 13 000 МВт (экспорт билан биргаликда) истеъмол қувватини қоплаш учун электр ишлаб чиқарувчи станциялар 12 300 МВт ишчи қувватни таъминлаши зарур бўлади.

 

 Магистрал электр тармоқларини мавсумга тайёрлаш борасида тузилган чора-тадбирлар режасига асосан 10 та трансформатор, 66 та 110–500 кВли ўчиргич, 14 та компрессор қурилмаси ва 811 км узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди.

Шу билан бирга, 267 та трансформатор, 1520 та ўчиргич, 22 та ҳаво компрессори ҳамда 4308 км узунликдаги ҳаво электр узатиш тармоқлари даврий режага нисбатан жорий таъмирланди.

 

Модернизация дастури доирасида жорий йилда подстанциялар қувватини 1616 МВАга (мегавольтамперга) ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 8 та подстанцияда ишлар тўлиқ якунланди ва ўтказувчанлик қуввати 1116 МВАга оширилди.

 
Йил охирига қадар подстанцияларда ўтказувчанлик қуввати жами 1678 МВА оширилади.

Шунингдек, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, шунингдек, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

120 тонна трансформатор ва 540 килограмм компрессор мойи, 1000 килограмм техник пластина, 7 тонна турли русумли симлар, 46 дона металл таянчлар, 26 дона темир-бетон таянчлар, 15 дона турли қувватдаги трансформаторлари захираси яратилди.

 

 

Мавсум учун жами 314 та автотранспорт воситалари, шундан, 161 та махсус автотранспорт, 96 та юк автотранспорти, 59 та механизмлар шай ҳолатга келтирилган.

Маълумот сўнггида шуни маълум қиламизки, Магистрал электр тармоқларида 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича барча чоралар кўрилди.

 

Эътиборингизга “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати томонидан 2022/2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасида ОАВ ҳамда жамоатчилик эътиборига тақдим этилган материаллар хронологиясини тақдим этамиз:

 

 

✔️ 10.10.2022 — АОКАда брифинг: Юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2803

 

✔️ 10.10.2022 — Энергетика вазири тизимда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2802

 

✔️ 06.10.2022 — «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2791

 

✔️ 06.10.2022 — ТАҚҚОС ВА ТАҲЛИЛ: Юқори кучланишли подстансияларда 2012–2022 йилларда яратилган ўтказувчанлик қуввати динамикаси

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2789

 

✔️ 05.10.2022 — «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2782

 

✔️ 04.10.2022 — “Фарғона МЭТ” филиали: эски русумдаги ўчиргичлар замонавийларига (элегазли) алмаштирилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2795

 

✔️ 03.10.2022 — «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2772

 

✔️ 03.10.2022 — "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2771

 

✔️ 30.09.2022 — "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг якунланаётгани тўғрисида ҳисобот

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2767

 

✔️ 29.09.2022 — “Наманган МЭТ” филиалида авария ва ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2765

 

✔️ 10.09.2022 — Юқори кучланишли подстанциялардаги электр жиҳозлари замонавийлари ҳисобига янгиланмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2716

 

✔️ 06.09.2022 — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ: Қирғизистонлик энергетиклар билан куз-қиш мавсумидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2702

 

✔️ 31.08.2022 — Фарғоналик энергетиклар томонидан аварияли ҳолатларининг олдини олишга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2686

 

✔️ 30.08.2022 — Ўзбекистон энерготизимининг рақамли модели ва интерактив харитаси яратилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2683

 

✔️ 30.08.2022 — Энергетика вазирлиги: йил бошидан юқори кучланишли 6 та подстанция қуввати 591 МВАга оширилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2678

 

✔️ 25.08.2022 — “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” корхонаси: Мақсадимиз – электр таъминотида узилишлар бўлмаслигига эришиш

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2663

 

✔️ 24.08.2022 — «Қорақалпоғистон МЭТ» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2662

 

✔️ 22.08.2022 — «Нурафшон» сиҳатгоҳи: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2653

 

✔️ 18.08.2022 — “Жиззах МЭТ” филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2644

 

✔️ 16.08.2022 — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров бошчилигидаги делегация вакилларининг 2022 йил 3-4 август кунлари Душанбе (Тожикистон) шаҳридаги хизмат сафари натижалари тўғрисида ҳисобот

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2638

 

✔️ 12.08.2022 — «Наманган МЭТ» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2630

 

✔️ 10.08.2022 — “Фарғона МЭТ” филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2627

 

✔️ 10.08.2022 — Юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда куз-қиш мавсумининг дастлабки амалиётлари бошланди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2618

 

У.П.Урунов, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ахборот хизмати раҳбари

 

http://nuz.uz/?p=1257540

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>