Янгиликлар
Online: Тендер таклифларини очиш жараёни бўлиб ўтмоқда!
  • 07.10.2022
  • 217

Аввал маълум қилинганидек, Жаҳон банкининг  жорий йил 30 августдаги розилик хатига асосан тендер таклифларини топширишнинг охирги муддати 2022 йил 7 октябрь санасигача (соат 11:00) узайтирилган эди.

⚡️Бугун, 2022 йил 7 июль куни эълон қилинган «Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳаси доирасида “220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш” лойиҳалари бўйича тендер таклифларини очиши жараёни бўлиб ўтмоқда.

Ушбу лойиҳа тендерлари иккита Лотга бўлинган:

▶️  1-Лот - 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (213 км);

▶️  2-Лот - 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (72 км).

Маълумот ўрнида: Ушбу тендерда  иштирок этиш учун ҳозирги кунга қадар 58 та компаниядан қизиқиш билдиришномалари олинган.

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

Ахборот хизмати

>