Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари Қарши шаҳридаги саноат ярмаркасида иштирок этмоқда
  • 06.10.2022
  • 195

 Айни пайтда Қарши шаҳрида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлади. Навбатдаги ярмарка ишида «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали иштирок этмоқда.

 Саноат ярмаркасида ўнлаб йирик саноат корхоналари қаторида юртимизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган юздан зиёд ўрта ва кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар иштирок этшмоқда.

 Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси М.Абдуллаев, аввало юртимизда тадбиркорлик муҳитини яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдириб, Саноат ярмаркаси ташкилотчилари, ҳомий ва ҳамкорлар ишини юқори баҳолашди.  

 Саноат ярмаркасида кўплаб шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари электр қурилма ва асбобларини маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдирмоқда.

✍️  Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>