Янгиликлар
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида навоийлик энергетиклар томонидан спорт ўйинлари мусобақаси ўтказилди
  • 31.08.2022
  • 198

Истиқлол шодёналарининг 31 йиллиги арафасида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли электр тармоқлари объектлари ҳамда подстанцияларда меҳнат фаолияти юритувчи ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақалари тадбири бўлиб ўтди.

Қизғин суръатларда ўтган мусобақа баҳсларида ёш энергетиклар алоҳида натижалар кўрсатишди. Спорт мусобақалари стол тенниси, шашка, шахмат ҳамда мини футбол турлари бўйича ўтказилиб, ғолиб бўлган иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

✍️ “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи аъзолари

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>