✨ Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида Мустақилликнинг 31 йиллиги байрам дастури бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари, шунингдек, маҳалла фаоллари, меҳнат ва спорт фахрийлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, Истиқлол шодёнаси олдидан «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида икки марта ободонлаштириш ҳашари ташкил этилди. МФЙ ҳудудига 200 туп манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Маҳалла фаоллари учун бир дона замонавий компьютер ва принтер совға қилинди.
Бундан ташқари, 5 нафардан аёл ва эркаклар Фарғона вилоятидаги "Нурафшон" сиҳатгоҳига юборилди. Болалар учун истироҳат боғига чипталар берилди. "Темир дафтар"га кирган 5 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Болажонлар учун спорт майдончаси қурилиб, спорт анжомлари совға қилинди.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube‖
✍️ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати