Бу борада берилган кўрсатмаларга биноан мавсумий таъмирлаш-созлаш ишлари дастлаб қўшни республикалар ҳудудидан кесиб ўтган 220-500 кВ кучланишли электр тармоқларини кўрикдан ўтказишдан бошланади.
Уларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эскирган ускуна ва жиҳозларни янгилаш, таъмирлаш-созлаш, шунингдек, қўшимча тарзда қушлар қўнишидан ҳимоя мосламаларини ўрнатиш, таянч устунларининг мустаҳкамлигини таъминлаш ва бошқа техник-муҳандислик амалиётлари орқали бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудидан ўтувчи магистраль электр тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг барқарор фаолияти мамлакатимиз электр таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.
ЎзА
Манба: https://uza.uz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати