Қизиқарли хабарлар
Энергетика вазирлиги: Қуёш сув иситиш қурилмаларининг 5 та энг муҳим афзалликлари
  • 08.08.2022
  • 502

Ҳурматли истеъмолчилар! Хонадонингизга қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ҳисобига қуйидаги имкониятларга эга бўласиз.

1. Хонадонингизга қуёш сув иситиш қурилмаларини харид қилмоқчи бўлсангиз, у ҳолда, харажатингизнинг бир қисми компенсация қилиб берилади;

2. Ёки, қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил муддатгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш орқали ўрнатишингиз мумкин;

3. Ушбу қурилмани ўрнатиш ҳисобига хонадонингизни текин ва узлуксиз иссиқ сув билан таъминлаш имконига эга бўласиз;

4. Қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш эвазига сиз электр ва иссиқ сув тўловларида 70 фоизгача маблағ тежайсиз;

5. Ушбу қурилмаларни ўрнатиш ҳисобига хонадонингизни қиш мавсумида иситиш имкониятига ҳам эга бўласиз.

Маʼлумот учун: Ҳар бир ўрнатилган сув иситиш қурилмаси учун 2 миллион сўмгача компенсация тўлаб бериш амалиёти жорий этилади. Шунингдек, ускуна қийматини 3 йил ичида фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратилади.

Масалан, бир оила сув иситиш учун бир ойда ўртача 195 минг сўм харажат қилса, ушбу оила 6 миллион сўм эвазига 200 литрли қуёш қурилмаси ўрнатса, давлатдан 2 миллион сўм компенсация олади.

Бунда, ҳар ой кетган ҳаражат иқтисод бўлиши ҳисобига, сув иситиш қурилмаси 21 ойда пулини оқлайди ва қурилма ёнга қолади. Агар оила компенсацияни эмас, бўлиб-бўлиб тўлашни танласа, ойлик тўлов 170 минг сўм бўлади. Яъни, ҳозирги тўловидан ҳам кам бўлади ва уч йилдан кейин иссиқ сув учун умуман харажат қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://t.me/minenergy_uz/5650

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>