Тендерлар
УМУМИЙ ХАРИД БЎЙИЧА ЭЪЛОН: ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ВА БАРҚАРОР ЭЛЕКТР УЗАТИШ ЛОЙИҲАСИ
  • 06.08.2022
  • 524

Энергетика сектори

УМУМИЙ ХАРИД БЎЙИЧА ХАБАР

Кредит №: IDA 6943-UZ ва 6944-UZ

IFB номи: SCADA/EMS/RTU and Telecommunications & Fiber Optic Cables

IFB №: RFB/SCADA/2021

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» (кейинчалик «Ўзбекистон МЭТ») акциядорлик жамияти томонидан “SCADA/EMS/RTU and Telecommunications & Fiber Optic Cables”  лойиҳасини жорий этиш мақсадида Жаҳон банкидан 115 000 000 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида қарз молиялаштирилди ва молиялаштиришнинг бир қисмини ушбу лойиҳа доирасида харид қилинадиган ахборот тизимлари ва товарларни ўрнатиш, ишлар, консалтинг бўлмаган хизматлар ва консалтинг хизматлари учун тўловларга йўналтирилади.

Лойиҳа доирасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг магистрал электр узатиш тизимида электр энергиясини мониторинг қилиш, бошқариш ва назорат қилишни модернизация қилиш учун ускуналар ва ахборот тизимларини лойиҳалаш, ўрнатиш, ишга тушириш ва синовдан ўтказишни ўз ичига олади.

 Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган шартномалар бўйича харидлар Жаҳон банкининг «IPF (2021 йил июль) қарз олувчилар учун харидлар бўйича низом»да  белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади ва Низомда белгиланганидек, барча муносиб юридик ва жисмоний шахслар учун очиқдир. Лойиҳа музокаралари натижасида Жаҳон банки ўз веб-сайтида келишилган дастлабки харид режасини ва Банк тасдиқланганидан сўнг барча кейинги янгиликларни эълон қилади.

Халқаро тендер савдолари орқали харид қилинадиган шартномалар бўйича махсус танлов хабарлари UN Development Business online, Жаҳон банкининг веб-сайти, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ веб-сайти ҳамда “Халқ сўзи” миллий газетасининг Ўзбекистондаги тиражида эълон қилинади.

Қуйидаги шартномалар бўйича етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг дастлабки саралов амалга оширилмайди:

Lot 1: SCADA/EMS/RTU/Telekommunikatsiya;

Lot 2: Оптик толали кабеллар.

Юқорида келтирилган лойиҳа бўйича товарлар, хизматлар, консалтинг бўлмаган хизматлар ва консалтинг хизматларини тақдим этиш бўйича истаги бўлган ёки қўшимча маълумотга эга бўлмоқчи бўлган манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар Қарз олувчига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Феруз Қурбонов, Бошқарув раиси ўринбосари

100084, Тошкент, Ўзбекистон, Осиё кўчаси, 42

+998 71 236 66 33;

+998 71 208 56 39;

+998 71 236 66 28.

scada@uzbekistonmet.uz;

neguscada@gmail.com;

https://uzbekistonmet.uz

Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>