ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: "Табиркорларимизнинг орасида ҳам минг афсус, жуда ҳам кўп ёлғон аралашадиган ишлар бор" — энергетика вазири ўринбосари
  • 05.08.2022
  • 306

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев шаҳарлар ичида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ва электр таъминоти билан боғлиқ вазиятлар ҳақида гапириб берди:

– “Табиркорларимизнинг орасида ҳам минг афсус, жуда ҳам кўп ёлғон аралашадиган ишлар бор. Битта мисол келтириб бераман. Тадбиркор келадида айтади. Мен шу ерга 4 та кўп қаватли уй қураман, дейди. Биз унга техник шарт беришимиз керак. Имконимиз йўқ, деган жавоб беролмаймиз. Имкон бор, фақат бу ерда эмас, масалан 3 км ёки 5 км наридан тармоқ тортиб келинг. Мана шу ерда заҳира қувват бор.

Тадбиркор айтади, мен бу уйларни қачон қуриб битираман, қачон сотаман, номаълум. Ҳозир бу 5 км.дан тортиб келишга имконим йўқ. Лекин сиз менга техник шартда шундай ёзиб берингки, қурилиш даври учун энг яқин трансформатордан олай, қурилиш учун ишлатай, қурилиш битгандан кейин тўлиқ электр таъминотига ўтказилганда сиз айтгандек 5 км.дан тортиб келаман, дейди.

Тадбиркорга рад этишга ҳаққимиз йўқ. Қурилиш даври учун энг яқин туқтадан фойдаланиш учун техник шарт берамиз. Кабелни тортади, уйни қуради, сотади, одамлар кўчиб келади. Кондиционер ўрнатади, телевизор қўяди, бошқа электр жиҳозларини қўяди. Натижада у кабелнинг кучи етмайди.

Кейин аҳоли “свет” ўчди, деб норози бўлади. Сизга уйни сотган тадбиркор инфраструктурасини охиригача етказмасдан сотган, десангиз, халқимизда битта тушунча бор – чироқ йўқми менинг уйимда, бу уйни қурган одам ҳам айбдор эмас, бошқа ҳам айбдор эмас. Айбдор – давлатнинг электр таъминоти корхонаси, дейди.

Буни мен ҳамма тадбиркор бир хил деёлмайман. Лекин мана шундай ҳолатлар ҳам жуда кўп учраяпти. Бу ерда ҳуқуқий битта муаммо бор. Доимий электр таъминоти учун деб сўрамагани учун, вақтинчалик деб сўрагани учун рад этишга ҳаққимиз йўқ. Энг яқин нуқтадан беришга мажбурмиз. Тадбиркорга ёрдам беришимиз керак.

Ўзи аслини олганда ҳақиқатдан ҳам уйни битириб, ҳали битмаган уйни аста-секинлик билан сотишни бошлайди. Тушган пулига тадбиркор тармоқ тортиб келиши керак. Виждонли тадбиркорлар шунақа қилаяпти, тортиб келади 5 км.дан. Лекин бунда қолиб кетаётганлари ҳам бор.

Кейин нима дейилади. Уйни сотиб бўлди, тадбиркорнинг мулки эмас, хонадоннинг эгалари бор. Улар эшикни тақиллатиб келгандан кейин электр тармоқлари тортиш керак. Ҳаммасига пул етказолмайди электр тармоқлари корхонаси. Кейин электр ўчди, деган эътирозлар бўлади. Буни мен ўзимни оқлаш туқтаи назардан гапирмаяпман. Ҳозирги кунда ишлаб турган нотўғри схемани тушунтириб бераяпман”, – деди вазир ўринбосари.

Манба: https://darakchi.uz/uz/149636

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>