Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари хизмати ходимларининг билим-тажрибаси синовдан ўтказилмоқда
  • 14.07.2022
  • 226

⚡️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалида Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбирларининг навбатдаги босқичи Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари ўртасида бўлиб ўтди. Унда электр тармоқларида таъмирлаш-созлаш олиб бораётган мутахассис таянч устунларидан йиғилиб жароҳат олганда ёки хавфсизлик техникаси шартларига риоя этмасдан кучланиш остига тушганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш машқлари синовдан ўтказилди.

Шунингдек,  электр синовлар лабораториясида  ҳимоя воситаларини электр синовдан ўтказиш жараёни мутахассислар томонидан маҳорат дарси шаклида кўрсатиб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Акциядорлик жамиятининг 150-сонли буйруғига кўра, Кўрик тадбирларига тайёрланиш, уни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш учун 7 нафар мутахассислардан иборат таркибда Марказий комиссия тузилган.

“Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан юқори кучланишли подстанцияларда ўтказилаётган Хавфсизлик техникаси кўрик тадбирларидан лавҳалар

Аввал хабар берганимиздек, хавфсиз иш шароитларини таъминлаш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини кучайтириш ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 28 январдаги 21-сонли буйруғининг 6-иловаси, 1-бандини бажариш мақсадида 2022 йил 1 июлдан 1 августгача “Ўзбекистон МЭТ” АЖ барча филиалларида Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ойлиги ўтказилмоқда.

Жамоатчилик эътиборига ўтган бир йил давомида Хавфсизлик техникаси кўрик тадбирларига оид маълумотномалар ҳаволасини хронологик тартибда тақдим этдик.

⚡️ 2022 йил 4 июль санасида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали,  13 июль санасида “Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалида ўтказилган тадбирлар ёритилди.

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>