Янгиликлар
Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг 60-юбилей йиғилиши бўлиб ўтмоқда
  • 14.07.2022
  • 381

⚡️ Айни дақиқаларда Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг 60-юбилей йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

✔️ Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи З.Жўраев, Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими бошлиғи Б.Каримов, шунингдек, «Энергия» мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази директори Х.Шамсиев иштирок этмоқда.

Йиғилишнинг МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг президенти, Россия Федерацияси энергетика вазири Н.Г.Шульгинов очиб берди.

Кенгашнинг 60-йиғилишида МДҲ давлатлари электр энегетика тармоқлари ҳамкорлиги, қайта тикланувчи энергия манбаларининг умумтизимга таъсири, камуглеродли электр энергетика йўналишининг ривожланиши ҳамда соҳага инновацион технологияларни татбиқ этиш масалалари бўйича маърузалар тингланиши кутилмоқда.

✅ МДҲ давлатлари энергетиклари «KEGOC» АЖ Миллий диспетчерлик маркази ҳамда Қозоғистон миллий музейига ташриф буюришади

⚡️Аввал хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг 60-юбилей йиғилиши бўлиб ўтмоқда ва унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этишмоқда.

Жорий илнинг 14–15 июль кунлари давом этадиган МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг навбатдаги йиғилишида 5 та мавзуни қамраб олган маъруза ва уларнинг таҳлили, Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишининг 6 та масаласи, шу билан бирга, молия-хўжалик ҳамда 61-йиғилишнинг санаси ва жойи масалалари муҳокамаси, «МДҲ давлатларида хизмат кўрсатган энергетик» унвони билан тақдирлаш маросими, шунингдек, «KEGOC» АЖ (Қозоғистон) Миллий диспетчерлик маркази ҳамда Қозоғистон миллий музейига ташриф тадбирлари ўрин олган.

⇒ кўпроқ фотосуратлар

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

https://www.ruscable.ru/ - Состоялось 60-е заседание Электроэнергетического Совета СНГ...

http://energo-cis.ru/ - 60-е заседание Электроэнергетического Совета СНГ

https://gurk.kz/ - В Нур-Султане состоялось 60-е заседание Электроэнергетического Совета Содружества Независимых Государств

https://www.kt.kz/ - Участники Электроэнергетического совета СНГ обсудили вопросы сотрудничества в области возобновляемой энергетики

https://www.inform.kz/ - Казахстан принял председательство в СНГ

Участники Электроэнергетического совета СНГ обсудили вопросы сотрудничества в области возобновляемой энергетики Читать: https://www.kt.kz/rus/economy/uchastniki_elektroenergeticheskogo_soveta_sng_obsudili_1377936642.html
Участники Электроэнергетического совета СНГ обсудили вопросы сотрудничества в области возобновляемой энергетики Читать: https://www.kt.kz/rus/economy/uchastniki_elektroenergeticheskogo_soveta_sng_obsudili_1377936642.html
Участники Электроэнергетического совета СНГ обсудили вопросы сотрудничества в области возобновляемой энергетики Читать: https://www.kt.kz/rus/economy/uchastniki_elektroenergeticheskogo_soveta_sng_obsudili_1377936642.html

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>