Янгиликлар
23 ДАҚИҚА ДАВОМ ЭТГАН ИМПОРТ АМАЛИЁТИДАГИ ҚУВВАТ КАМАЙИШИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
  • 17.02.2020
  • 619

     Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан импорт амалиёти амалга оширилмоқда.

     Бугун, 2020 йил 17 февраль куни соат 19:27 да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари» иссиқлик станциясида носозлик юзага келиб, 760 МВт қувват билан ишлаётган энергоблоклар юзага келган техник ҳолат туфайли 150 МВт қувватга тушиб қолган эди.

     Туркманистондан келаётган қувватнинг камайиши оқибатида Ўзбекистон энергетика тизимида аварияга қарши автоматика тизими ишлаши натижасида 610 МВт қувватга эга истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилган эди.

     «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясининг «Мари» иссиқлик станциясидаги носозлик бугун соат 19:50да бартараф этилиб, тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бошланганини маълум қиламиз.

     Айни пайтда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва келишувга биноан қабул қилинаётган импорт электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб, мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>