Ёшлар сиёсати
Филиал жамоаси подстанция қўриқчиларини спорт мусобақасида эришган ютуғи билан қутлашди
  • 05.07.2022
  • 292

Аввал хабар берганимиздек, 500 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясида меҳнат фаолияти юритаётган қўриқчи-ўқчилар спортнинг Street Workout йўналишида биринчи ўринни эгаллашган эди.

Бугун «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори К.Йўлдошев ва филиал маъмурияти аъзолари 500 кВ ли “Лочин” подстанциясига ташриф буюриб, подстанция ўқчилари Э.Мамиржонов ҳамда С.Матёқубовларни спорт мусобақасида эришган ютуғи билан филиал жамоаси номидан табриклашди.

⚡️ 500 кВ ли подстанция қўриқчиларининг спорт мусобақасида кўрсатган натижалари энергетика соҳасида фаолият юритаётган ишчи-ходимларни спорт машғулотларига бўлган иштиёқини бирмунча оширгани, филиалда подстанциялараро спорт мусобақалар ташкил этишга келишиб олингани алоҳида эътироф этилди.

✍️ «Андижон МЭТ» филиали Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти, Ёшлар Иттифоқи аъзолари

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>